Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
18 Март 2019
5234Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 16 мартдаги қарори билан 2019 йилда фойдаланишга бериладиган ер қаъри участкаларининг рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
Рўйхатга кўра, 2019 йилда Навоий ва Самарқанд вилоятларидаги 405 та участкадаги жами 403,4 гектар майдон қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун фойдаланишга берилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун лицензия олиш тартиби тасдиқланганди.
LiveБарчаси