Қимматбаҳо металл қазиб олиш учун лицензия бериш тартиби тасдиқланди
Жамият
−
18 Март 2019
9650Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун лицензиялар “E–AUKSION”даги савдо якунлари бўйича 3 йил муддатга берилади.
Давлат геология қўмитаси ер қаъри участкаларининг рўйхати тасдиқланганидан сўнг 5 кунда аукционни ўтказиш учун маълумотларни тайёрлайди.
Аукцион ўтказиш ҳақидаги хабар аукциондан 5 кун олдин эълон қилиниши лозим.
Аукционда иштирок этиш учун аризалар “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази”нинг веб-сайтида (e-auksion.uz) қабул қилинади.
Аризачи ҳисоб рақамга ер участкасининг 5 фоизи миқдорида закалат пулини жойлаштириши лозим.
Ер участкасининг дастлабки нархи 7,5 млн. сўм этиб белгиланади ва ушбу нарх ҳар 10 минутда оширилади.
Давлат геология қўмитаси томонидан лицензия бериш билан бирга ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилади.
Қазиш ишлари бошланишидан аввал маҳаллий ҳокимият органлари, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси ёзма хабардор қилиниши шарт.
Мазкур конларда қазиб олинган металлар ихтисослаштирилган металлар қабули кассаларига ёки лицензияга эга тадбиркорларга сотилади.
LiveБарчаси