Тез орада Украинада иккита Ғалаба куни бўлади – Зеленский
Олам
−
09 Май 2022
15436Украина Президенти Владимир Зеленский бугун, 9 май куни ўзининг Telegram каналида видеотабрик жойлаштирди. У украиналикларга тез орада мамлакатда иккинчи байрам, яна бир Ғалаба куни бўлишини ваъда қилган.
“Биз фарзандларимиз озодлиги учун курашяпмиз, демак, ғалаба қозонамиз. Саккиз миллиондан ортиқ украиналик ҳалок бўлган Иккинчи жаҳон урушида ота-боболаримиз қилган ишларини ҳеч қачон унутмаймиз. Ва яқин орада Украинада иккита Ғалаба куни бўлади. Баъзи одамларда биттаси ҳам бўлмайди. Ўшанда ғалаба қозонгандик. Ҳозир ҳам ғалаба қозонамиз. Крешатик (Киевдаги кўча) ғалаба парадига гувоҳ бўлади — Украина ғалабасига! Нацизм устидан ғалаба куни муборак бўлсин! Украинага шон-шарафлар!”, деган у.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, ўтган кун Украина эркин дунёнинг тўлақонли қисми ва бирлашган Европа эканини кўрсатган.
“Бу эртага ҳамма ёвузлик ва нафрат билан қарайдиган Москванинг ёлғизлигидан аниқ фарқ қилади”, дея хулоса қилган Украина Президенти.
Аввалроқ, Украина Президенти Хотира ва ярашиш куни муносабати билан украиналикларга мурожаат йўллаганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь