Tesla’нинг Хитойдаги раҳбари Маскдан кейин энг юқори лавозимга эга бўлди

Олам

image

Tesla Inc компаниясининг Хитойдаги раҳбари Том Чжу юқори лавозимга кўтарилди. Бу ҳақда Reuters нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Том Чжу Tesla бош директори Илон Маскдан кейинги энг юқори мартабали бош директорга айланган. Бундан буён унинг вазифаларига Tesla’нинг барча минтақаларида электр транспорт воситаларини сотишни бошқариш, шунингдек, электромобил ишлаб чиқарувчининг АҚШдаги йиғиш заводлари, Шимолий Америка ва Европадаги савдо операцияларини бошқариш киради.

Чжу даврида Tesla’нинг Шанхайдаги заводи Хитойдаги COVID-19 пандемиясидан сўнг тез суръатларда тикланган. Шунингдек, Чжу бошқарувидаги компания бир йил аввал худди шу даврда 308 600 автомобилларини етказиб берган эди.

Маълумот учун, Том Чжу Хитойда туғилган, аммо ҳозирда Янги Зеландия фуқаролигини олган. Чжу Tesla’га 2014 йилда қўшилган. Бунга қадар у Дуке университетида ташкил этилган компанияда лойиҳа менежери сифатида фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, Tesla’нинг Шанхайдаги бўлими январь ойида ишлаб чиқаришни қисқартиргани ҳақида хабар берилган эди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

1

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг