Tesla’нинг 2022 йилдаги энг муҳим янгилиги эълон қилинди

Технология

image

Америкалик тадбиркор Илон Маск Tesla’нинг одамсимон роботини компаниянинг 2022 йилдаги энг муҳим маҳсулоти деб атади. Электромобиль ишлаб чиқарувчиси раҳбари, шунингдек, Tesla бу йил янги автомобиль моделларини тақдим этмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда “Business Insider” хабар бермоқда.  

Tesla раҳбари Optimus деб номланган робот “компания бу йил амалга ошираётган энг муҳим ишланма” эканлигини айтган. Tesla Bot номи билан ҳам танилган Optimus биринчи марта 2021 йил август ойида Tesla AI Day тадбирида намойиш этилган. У Tesla автоном ҳайдаш тизимида қўлланиладиган сунъий интеллект тизимида ишлайди. 

Маск роботлаштирилган лойиҳа “вақт ўтиши билан автобизнесдан кўра муҳимроқ бўлиш потенциалига эга” деб кутмоқда, айтилишича, у ишчи кучи танқислигини ҳал қилади ва иқтисодиётни ўзгартириши мумкин. 

Аввалроқ, Илон Маск АҚШ Президенти Жо Байденни “ҳўл пайпоқли қўғирчоқ” деб атагани айтилганди. Қайд этилишича, Байден ўз твитида Американинг General Motors ва Ford каби компаниялари бошқа ҳеч бир давлатда эмас, балки АҚШда кўпроқ электромобиль ишлаб чиқараётгани ҳақида ёзиб қолдирган. Бироқ электромобиль ишлаб чиқариш бўйича энг йирик компаниялардан бири Tesla эслаб ўтилмаган. Бунга жавобан Илон Маск Байденни танқид қилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

робот Илон Маск

Баҳолаганлар

471

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг