Илон Маск Байденни “ҳўл пайпоқли қўғирчоқ” деб атади

Олам

image

Америкалик тадбиркор, электромобил ишлаб чиқарувчи Tesla компанияси раҳбари Илон Маск АҚШ Президенти Жо Байденни “ҳўл пайпоқли қўғирчоқ” деб атади. Бу ҳақда у Twitter'да ёзиб қолдирган

Қайд этилишича, Байден ўз твитида Американинг General Motors ва Ford каби компаниялари бошқа ҳеч бир давлатда эмас, балки АҚШда кўпроқ электромобил ишлаб чиқараётгани ҳақида ёзиб қолдирган. Бироқ электромобиль ишлаб чиқариш бўйича энг йирик компаниялардан бири Tesla эслаб ўтилмаган. 

Бунга жавобан Илон Маск Байденни танқид қилган. 

"Байден Америка жамоатчилигини аҳмоқлар сифатида кўрмоқда”, деб ёзган Маск фойдаланувчилардан бирининг  изоҳига жавобан. 

Шунингдек Маск: "Байден - одам қиёфасидаги ҳўл пайпоқли қўғирчоқ", дея қўшимча қилган. 

Маълумот ўрнида, Маск аввал ҳам Байденни танқид қилган. Ўтган йилнинг декабрь ойи бошида Tesla АҚШ Президентининг электромобилларни қувватлантириш станциялари қурилиши учун давлат субсидиялари тўлашни назарда тутувчи “Build Back Better Plan” режасини рад этиш кераклигини айтди.

Маскнинг айтишича, мамлакат ҳукумати бозор фаолиятига аралашмаслиги керак, бу эса катта бюджет тақчиллигига ишора қилади. 

Ўтган йили август ойида Байден энг йирик электромобил ишлаб чиқарувчилари билан учрашди, бироқ Tesla вакили учрашувда иштирок этмади. 

“Tesla таклиф қилинмагани ғалати кўринади", деб изоҳ берган эди Маск.

2021 йил давомида Tesla заводларида 930 мингдан ортиқ электромобил ишлаб чиқарилган бўлса, компания ўша даврда 936 мингдан ортиқ электромобил сотди, бу рекорд кўрсаткичлар бўлди. 2020 йилга нисбатан сотиш ҳажми ўсиши 87,4 фоизни, ишлаб чиқариш ҳажми 82,5 фоизни ташкил этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1145

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made