Термизда ўқувчи қизнинг зўрлангани бўйича жиноят иши қўзғатилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Сурхондарёда мактаб ўқувчисининг зўрлангани бўйича жиноят иши очишни рад этиш тўғрисидаги Термиз шаҳар ИИБ қарори шаҳар прокурори томонидан бекор қилиниб, қўшимча терговга қадар текширув ўтказиш учун Термиз шаҳар ИИБ Тергов гуруҳига юборилгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 11 апрель куни мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, юқоридаги ҳолат юзасидан Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми “а” банди (номусга тегиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Хабарга кўра, ҳозирда жиноят иши доирасида мавжуд қарама-қаршиликларни бартараф этиш ва ҳақиқатни аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 9 апрель куни сенатор Фарҳод Боқиев Сенат расмий сайтида мақола чоп этиб, термизлик ота-она мурожаати ҳақида маълум қилганди. Унда таъкидланишича, жабрланувчининг ота-онаси Термиз шаҳар ИИО ФМБга ариза билан бир неча марта мурожаат қилганига қарамай, Б.Э.га нисбатан қарийб 14 ойдан бери жиноят иши қўзғатилмай келинмоқда – масъуллар юзаки ўрганишлар билан чекланган ва ишни бости-бости қилиб келган.

Қизнинг яқинлари Термиз шаҳар ИИО ФМБда Б.Э.нинг дўстлари ишлаши сабабли иш бости-бости қилиб келинаётганини айтган. Бу органдан умидини узган ота-она "сўнгги чора сифатида" Сенатга мурожаат қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

260

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг