Термизда эр қизини кўришга тўсқинлик қилган хотинини пичоқлади
3-саҳифа
−
23 Март 2021
7172Жорий йилнинг 14 март куни Термиз шаҳрида эр қизини кўришга тўсқинлик қилган турмуш ўртоғини пичоқлади. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ хабар берди.
14 март куни тахминан соат 19.30 лар чамасида шаҳарнинг “Боғишамол” маҳалласида яшовчи Х.А. вояга етмаган фарзандини кўриш мақсадида турмуш ўртоғи вақтинча яшаб келаётган шаҳарнинг “Паттакесар-2” маҳалласида А.Г. билан ўзаро тортишиб, жанжаллашишиб қолишади. Бунга эса, турмуш ўртоғи А.Г. Х.А.га қизини кўришига тўсқинлик қилиб, ўртада жанжал келиб чиқади.
Ўзаро жанжал оқибатида, ошхона пичоғи билан А.Г.нинг чап бел биқин соҳасига бир маротаба уриб, “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати етказган. Мазкур ҳолат юзасидан, 15 март куни Х.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси