Термизда 13 яшар бола довча сабаб пичоқланди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Сурхондарё вилоятида 46 ёшли эркак уйи ёнидаги ўрик дарахтидан довча олаётган вояга етмаган болани пичоқлади. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Ҳодиса жорий йилнинг 12 апрель куни соат 19:45 ларда юз берган. Фуқаро 46 ёшли Ш.Урал Термиз шаҳар “Кокилдор-ота” маҳалласида жойлашган яшаш уйи ёнида вояга етмаган 13 ёшли Т.Азизбек ўзига тегишли бўлмаган ўрик дарахтидаги ғўра (довча)ларни олаётганлигини кўриб, унга кетишини айтиб ҳайдаган. Жанжал вақтида Ш.Урал пичоқ билан вояга етмаган Т.Азизбекнинг қорин соҳасига бир маротаба уриб, жароҳат етказган.

Суд тиббий экспертиза хулосасида Т.Азизбек ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлар олганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ш.Уралга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Термиз

Баҳолаганлар

583

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг