“Термиз” халқаро аэропорти яна очилди

Жамият

image

Кеча, 26 декабрь куни таъмирдан чиққан "Термиз" халқаро аэропорти биринчи рейсни қабул қилди. “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Тошкент —   Термиз йўналиши бўйича HY-65 рейси, бортида 146 нафар йўловчилар билан Термиз аэропортига келиб қўнди. 

Аэропорт 55 кунлик танаффусдан сўнг яна очилди. 

Қайта қуриш доирасида узунлиги 3000 метр ва эни 60 метр бўлган янги учиш-қўниш йўлаги, юриш йўлаклари ва учта самолёт тўхташ жойи учун перронни ўз ичига олган, янги 4Е тоифали аэродром мажмуаси қурилган. Шунингдек, аэродромга замонавий CAT-I ICAO ёритиш ускуналари тизими, метеорологик ва радионавигация қўниш тизимлари ўрнатилган. Янги аэродром мажмуасини қуриш лойиҳаси 550 миллиард сўмга баҳоланмоқда.  Айни пайтда 377 миллиард сўмлик ишлар бажарилган. Лойиҳанинг якуний босқичи — учта самолёт турар жойи ва иккинчи юриш йўлаги 2023 йилнинг апрелигача якунланиши режалаштирилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 1 ноябрь куни ёпилган ва парвозлар вақтинча республиканинг бошқа халқаро аэропортларига йўналтирилиб келинган эди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг