Терма жамоа ўйини учун парламент мажлисининг вақти ўзгартирилди

Спорт

image

Хорватия Сабор (бир палатали парламент) депутатлари миллий терма жамоа ўйинни томоша қилиш учун 2023 йилги давлат бюджети лойиҳасини муҳокама қилишни вақтинчалик соат 11:00 дан 13:00 гача (Тошкент вақти билан 15:00 дан 17:00 гача) тўхтатди. Бу ҳақда Хорватиянинг "Вечерни лист" нашри хабар берди.

23 ноябрь куни Хорватия ва Марокаш терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Баҳсда 0:0 ҳисоби қайд этилди.

Қайд этилишича, парламент йиғилишига кўплаб халқ депутатлари терма жамоа атрибутлари билан келган. Улардан баъзилари расмий либосда эмас, Хорватия терма жамоаси либосларида йиғилишга ташриф буюрган.

Хорватия терма жамоаси Бельгия, Канада ва Марокаш жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган. 

2018 йилда Россияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида хорватлар кумуш медалларни қўлга киритганди.


Мақола муаллифи

Теглар

JCH2022 Xorvatiya

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг