Теракт ваҳимаси: Мигрантлар Россияни тарк этмоқда
Олам
−
30 Март
25266Москва яқинидаги терактдан сўнг кўплаб тожикистонлик меҳнат муҳожирлари мамлакатни тарк этмоқда. Бу ҳақда Тожикистон Меҳнат, миграция ва бандлик вазири ўринбосари Шаҳноза Нодирий "ТАСС"га маълум қилди.
"Бизга жуда кўп қўнғироқлар бўляпти. Фуқароларимиз ўзига нисбатан таъқиблар бўлаётганини очиқ айтишмаса-да, уларнинг аксари қўрқув ва ваҳима туфайли мамлакатдан кетишни хоҳлайди. Ҳозир биз вазиятни кузатиб боряпмиз: айни пайтда Россияга ишга кетганидан кўра кўпроғи (Тожикистонга) қайтяпти”, деган Нодирий.
Вазир ўринбосари ушбу ҳолат вақтинчалик бўлишига умид қилмоқда. У одамларни интернетдаги провокацион хабарларга берилмасликка чақирди.
Унинг сўзларига кўра, Тожикистон фуқароларига нисбатан тазйиқлар ҳам ортиб боряпти. Террорчилик ҳаракатидан кейин Меҳнат вазирлигининг ваколатхонасига ҳам таҳдидли хабарлар келиб тушган.
Экспертларнинг сўзларига кўра, ҳозирда Россияда мигрантларнинг хизматидан бутунлай воз кечиш имконсиз. Сабаби, мигрантларнинг хизматисиз ЖКХ, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва бошқа соҳалар тўхтаб қолади.
LiveБарчаси