Теракт учун қасос оғир бўлади – Туркия ИИВ АҚШнинг таъзиясини танқид қилди
Олам
−
14 Ноябрь 2022
22517Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу кеча, 13 ноябрь куни Истанбулда юз берган теракт муносабати билан АҚШнинг расмий ҳамдардлик билдиришини кескин танқид қилиб, яқин орада бунга жавоб берилишини таъкидлади.
“Назаримда, бугун Қўшма Штатлар томонидан билдирилган ҳамдардлик гўё қотил ҳужум содир бўлган жойга биринчилардан бўлиб келгандек баҳоланиши мумкин. Бу хабарга жавоб жуда аниқ бўлади, умид қиламанки, яқин келажакда”, дейди бугун, 14 ноябрь куни Туркия вазири “Haber” телеканали орқали.
Сойлу АҚШ томонидан берилган таъзия матнини тақдим этмаган.
Туркия ИИВ раҳбари, бундан ташқари, “Тез орада Бейўғли туманида юз берган воқеа учун жавоб қилинишига ваъда берди.
“Қайта айтаман, бизга бу оғриқни келтирганларга жавоб биз бошдан кечирганимиздан кўп марта кучлироқ бўлади. Биз улар бизга зўравонлик ҳаракати билан қандай хабар юбормоқчи эканлигини биламиз. Биз буни олдик, ҳеч ким қасос ҳақида қайғурмасин”, дейди у.
Шунингдек, Сойлу Истанбулдаги теракт муносабати билан Анқаранинг айрим иттифоқчиларининг терроризмга қарши курашдаги позициясини носамимий деб атади.
“Бизнинг бир қанча иттифоқчимиз деб аталган давлатларнинг носамимийлиги борки, улар ўз уйларида террорчиларни қўллаб-қувватлайдилар, ёки уларнинг ўзлари босиб олган ҳудудларида яшашига рухсат берадилар ёки уларга ўз сенатларидан расман пул жўнатадилар”, дейди у.
Сойлу Туркия қандай иттифоқчилар ҳақида гапираётганига аниқлик киритмади. Айни пайтда, сўнгги йилларда Туркия ва АҚШ, шунингдек, айрим Европа давлатлари ўртасида республикада террорчи деб тан олинган ташкилотларга нисбатан позицияси юзасидан мунозаралар кучайган. Гап АҚШда яшовчи ва 2016 йилги давлат тўнтаришига уриниш муаллифи саналган ФЕТО ташкилоти раҳбари Фатҳуллоҳ Гулен, Курдистон Ишчи партияси ва Халқ ўзини-ўзи мудофаа кучлари ҳақида кетмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 13 ноябрь куни тушдан кейин Истанбулнинг Бейўғли туманидаги сайёҳлар гавжум ва машҳур Истиқлол кўчасида кучли портлаш содир бўлди. Расмий маълумотларга кўра, портлаш оқибатида олти киши ҳалок бўлган, 80 дан ортиқ киши жароҳатланган. Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған аввалроқ воқеада террор изи борлигини айтган эди. Кейинроқ республика вице-президенти Фуат Ўктай портловчи қурилмани аёл киши ишга туширганини айтди.
LiveБарчаси