“Темир” Майк кўрмаган марказий жанг. “Ҳумо”даги бокс турниридан фоторепортаж
Спорт
−
18 Ноябрь 2023
16604Беш кун давомида Тошкент шаҳри йирик спорт анжуманига мезбонлик қилди. Бутунжаҳон бокс иттифоқининг (WBC) йиллик 61-Конвенцияси якунлангач, 17 ноябрь куни барчанинг эътибори “Ҳумо арена”даги жангларга қаратилди.
Ўзбекистонлик боксчилар иштирокидаги жангларни афсонавий америкалик боксчилар Майк Тайсон ва Эвандер Холифилддан ташқари, WBC президенти Маурисио Сулейман ва ўзбек спорти амалдорлари Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов, Профессионал бокс федерацияси вице-президенти Ғофур Раҳимов, Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов ҳамда Паралимпия қўмитаси раҳбари Мухторхон Тошхўжаев бевосита аренадан кузатиб борди.
Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров ва Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов томонидан Тайсон ва Холифилдга эсдалик совғалари топширилди.
Маин кардда жанг қилган барча Ўзбекистон вакиллари ғалабага эришди.
Марказий жангда ЖАРлик рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратган Баҳодир Жалолов тўқнашувдан сўнг, ўзбек спорти раҳбарияти вакиллари ва Миралишер Мирзиёев кечанинг асосий қаҳрамонини ғалаба билан табриклади.
Шундай қилиб, Тошкент шаҳрида ўтказилган йирик бокс анжумани поёнига етди.