Телевизорга айланадиган стол тақдим этилди (видео)

Технология

image

Хитойнинг Yummy Technology стартапи қизиқарли дизайни, айланувчи 4К сенсорли экрани ва Android операцион тизимига эга NXTABL ақлли кофе столини тақдим этди. Бу ҳақда “Iguides” нашри хабар берди. 

Гап шундаки, 4К пикселлар сонига ва 60 Гтс янгиланиш тезлигига эга 43 дюймли LCD дисплей билан жиҳозланган қурилма кофе столи дизайнига эга. Шу сабабли фойдаланувчилар овқатланиб бўлган идишларни олиши ва столини телевизорга айлантириши мумкин.

Шунингдек, ақлли стол 8 Гб тезкор ва 128 Гб ички хотирага эга. У HDMI, USB-C, USB-A портлари, Wi-Fi 6 ва Bluetooth 5.0 ни қўллаб-қувватлайди. Ўрнатилган Android операцион тизими билан фойдаланувчилар севимли иловаларини осонгина юклаб олиши мумкин.

Ҳозирча стартапнинг бошланғич нархи 799 долларни ташкил этади, аммо чиқарилгандан кейин стол 1 минг 499 доллар, деб баҳоланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Токиода жойлашган Tsubame Industies стартапи "Archax" номли машинага айлана оладиган улкан одамсимон роботни яратганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Телевизор стол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг