“Трансформерлар” энди фақат фильмда эмас. Машинага айланадиган робот яратилди
Технология
−
09 Октябрь 2023
5846Токиода жойлашган Tsubame Industies стартапи "Archax" номли машинага айлана оладиган улкан одамсимон роботни яратди. Бу ҳақда VC нашри хабар берди.
Унинг баландлиги тахминан 4,5 метр, оғирлиги - 3,5 тонна. Робот сўнгги Юра давридаги қушга ўхшаш динозавр Археоптерикс шарафига "Archax" деб номланган.
Стартап ноодатий маҳсулотнинг имкониятлари акс этган видеони ижтимоий тармоққа жойлади. Унда робот қандай ҳаракат қилиши, тиз чўкиши, бармоқларини қимирлатиши ҳамда бошқа ҳаракатлар ва имо-ишораларни бажариши кўрсатилган.
"Archax"нинг ичига одам жойлашиши ва уни қўлда бошқариши мумкин. Роботда ташқи камералар ва мониторларга эга учувчи кабинаси мавжуд.
Гигант гуманоид икки режимда ишлаши мумкин: вертикал (робот режими) ва горизонталь (автомобиль режими). Иккинчи ҳолатда у 10 км/соат тезликда ҳаракатлана олади. Робот дастлаб машина кўринишида яратилган ва кейинчалик уни одамсимон роботга айлантириш ғояси туғилган.
"Япония анимация, ўйинлар, робототехника ва автомобиллар соҳасида устунлик қилади. Шунинг учун мен ушбу элементларнинг барчасини бирлаштирадиган ихтиро қилмоқчи эдим", деди унинг бош директори, 25 ёшли Рйо Йошида.
Йошиданинг билдиришича, роботлардан яна бешта ишлаб чиқариш ва уларнинг ҳар бирини 3 миллион доллардан робототехника коллекторларига сотиш режалаштирмоқда. Шунингдек, у келажакда "Archax"дан табиий офатларни бартараф этишда ёки космик саноатда фойдаланиш мумкинлигига умид қилмоқда. Стартап роботни октябрь ойи охирида расман тақдим этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япониянинг Skeletonics – экзоскелет ишлаб чиқарувчи компанияси илмий-фантастик фильмларда тасвирланадиган жанговар роботларнинг костюмини яратганди.
LiveБарчаси