Telegram Украинада ҳам чекланиши мумкин
Олам
−
30 Август
2344Олий Рада сентябрь ойи охиригача Украинада Telegram мессенжери фаолиятини тартибга солувчи янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалиётга киритиш ниятида. Бу ҳақда “Другая Украина” хабар берди.
Нашрга кўра, тегишли қарор кеча, 29 август куни Никита Потураев бошчилигидаги парламентнинг Гуманитар ва ахборот қўмитаси томонидан қабул қилинган. Депутатлар кўриб чиқиш учун асос сифатида халқ депутати Николай Княжицкий томонидан киритилган қонун лойиҳасини олган. Ушбу ҳужжат мессенжерни муайян санкциялар таҳдиди остида мулкчилик таркибини ошкор қилишга мажбурлашни таклиф қилади. Натижада унинг асосида янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга қарор қилинди. Telegram платформаси учун асосий талаб Украина расмийлари билан қонунга риоя қилиш бўйича мулоқотни таъминлашдан иборат.
Княжицкийнинг фикрича, Telegram Украинага қарши операцияларда украиналикларнинг агрессияга қаршилигини синдириш бўйича ахборот операцияларидан тортиб, қуролли тажовузда махфий ҳукумат маълумотлари ва фуқароларнинг шахсий маълумотларини ҳам тўғридан-тўғри тўплаши ва фойдаланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Индонезияда Telegram блокланиши мумкинлиги хабар қилинган эди.