Telegram'да канал очиб, экстремистик ғояларни тарғиб қилган шахс қамалди

3-саҳифа

image

Қашқадарёда Telegram'да 11 та канал очиб, экстремистик ғояларни тарғиб қилган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди. 

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида яшовчи, 21 ёшли фуқаро 2018-2023 йиллар давомида доимий яшаш манзилида бўлиши ҳамда 2022 йилнинг июль-ноябрь ойларида Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида мавсумий ишлаши давомида ижтимоий тармоқлар орқали халқаро террористик ташкилотлардаги ғоявий раҳнамоларининг “ҳижрат” ва “жиҳод”га чорловчи аудио-видео маърузаларини тинглаб, томоша қилган.

Оқибатда у Telegram мессенжерида 11 та канал очиб, экстремистик мазмундаги ғояларни тарғиб қилиш билан шуғулланган.

Ҳатто унда Сурияга бориб, “жиҳод” қилиш истаги пайдо бўлган ва айни шу мақсадда ижтимоий тармоқлар орқали ўзгалардан керакли маслаҳатларни олган.

ДХХ тезкор-қидирув тадбирлари натижасида бу шахснинг Сурияга кетишининг олди олинди ҳамда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Суд ҳукмига кўра, мазкур шахсга нисбатан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё Telegram экстремистик ғоялар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг