Телефонни бегона қувватлантиришга улаш, хакерлар қармоғига тушишдир

Технология

image

Мутахассислар телефонни қувватлантиришда бегона қурилмадан фойдаланиш хавфли эканлигини айтди.

Гап телефонни қувватлантирадиган бегона қурилма ҳақида бормоқда. Бу ҳолатда энг хавфсизи сотиб олинганда қути ичидан чиқадиган телефоннинг ўз қувватлантирувчи қурилмасидир. Агар у йўқ бўлса, унда телефонга зарар етказиш ёки фирибгарларга шахсий маълумотларни “бериш” хавфи пайдо бўлади.

Биринчи ҳолат: муқобил қувватлантиргич сотиб олинганда вольт диапазони ва частотада фарқ қилиши мумкин.

"Сохта қувватлантирувчи нафақат ёнғин хавфини келтириб чиқариши, балки смартфон адаптери ёки дастурий таъминотини ҳам ўчириб қўйиши мумкин", деди Бош молия менежменти олий мактабининг таҳлилий тадқиқотлар бўлими бошлиғи Михаил Коган.

Иккинчи ҳолат: киши ҳамма ишлатадиган қувватлантиргичдан фойдаланганда ёки кимдандир уни олиб турганида. Мутахассиснинг фикрига кўра, симлар орқали хакерлар телефонга киришади ва паролларни, гаджетдаги барча маълумотларни, шу жумладан, фотосуратларни, банк дастурларини қўлга киритишади.


Мақола муаллифи

Теглар

смартфон

Баҳолаганлар

301

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг