Телефон “чехол”ларининг баъзи зарарлари маълум бўлди
Бу қизиқ
−
28 Август 2020
12410Телефон ғилофлари хар доим ҳам телефонни ҳимоя қилмаслиги мумкин. Баъзи ҳолларда у фотосуратлар сифатини пасайтириши, айрим улагичларни ёпиб қўйиши ҳам мумкин. “Роскачество” раҳбари ўринбосари Илья Лоевский шундай фикр билдирди.
Вақт ўтиши билан "чехол" остида микрозаррачалар ва қум йиғилиши, бу эса корпусни қириб ташлаши эҳтимоли кучли. Силикон ғилофлар эса вақт ўтгани сари йиғилган чанглар таъсирида сарғайиши ва бу фотосурат рангига таъсир қилиши мумкин.
Лекин бу каби ҳолатлар ғилоф телефоннинг орқа қисмини бутунлай қоплайдиган (ёки расмнинг ёритилишини кучайтирадиган чироқни қоплаган) бўлса шундай бўлади. Бошқа ҳолатларда телефон қопламалари билан юқорида қайд этилган ҳолатлар камдан-кам учрайди.
LiveБарчаси