Телебошловчи Нозима Маҳмудова вафот этди

Маданият-санъат

image

“Yoshlar” телеканалининг “Yangi Davr” дастури телебошловчиси, журналист Нозима Маҳмудова вафот этди. Бу ҳақда унинг ҳамкасблари ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида маълум қилди.

Айтилишича, кеча, 26 май куни Нозима Маҳмудова юрак операцияси жараёнида ҳаётдан кўз юмган.

“Тенгдошинг ўтиб қолса, бошқача бўларкан одам. Ҳаёт ҳеч кимга қанча исташини сўраб берилмаганини тушунаркан одам... Ёшгина, гўзалгина, бир олам орзулари билан...”, деб ёзади журналист Азиза Қурбонова ҳамкасбининг ўлими ҳақидаги хабар постида.

Маълумот учун, Нозима Маҳмудова Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида таълим олган. Ҳозирга қадар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда “Yoshlar” телеканалида ишлаб келаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Yoshlar Нозима Маҳмудова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made