Техасдаги меҳмонхонада юз берган портлаш оқибатида 21 киши жабрланди

Олам

image

АҚШнинг Техас штатидаги Форт-Уэрт шаҳридаги Sandman меҳмонхонасида газ портлаши оқибатида 21 киши жабрланди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Тахминларга кўра, портлашга газ сизиб чиқиши сабаб бўлган бўлиши мумкин. Форт-Уэрт ёнғин хавфсизлиги департаменти вакили Крейг Троячекнинг айтишича, биринчи ёрдам ходимлари вайроналар остида қолган бир неча кишини қутқарган.

“21 жабрланувчидан бирининг аҳволи оғир, яна тўрт нафари ҳаёт учун хавф туғдирмайдиган тан жароҳатлари олган. Меҳмонлар 26 та хонада жойлашган эди”, дейди Троячек.

Ўша вақтда бинода қурилиш ишлари олиб борилаётган бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш меҳмонхона Техас

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг