Техасдаги мактабда отишма: 19 нафар бола ўлдирилди
Олам
−
25 Май 2022
12375Кеча, 24 май куни АҚШнинг Техас штати Ювалде шаҳридаги бошланғич мактаблардан бирида 18 ёшли йигит қуролли ҳужум уюштирди. Ҳодисада ҳозиргача 21 киши қурбон бўлди.
ABC телеканали маълумотига кўра, дастлаб бошланғич мактаб яқинида отишма бўлган, кейин ўқ узган шахс мактаб биносига қочиб кетган ва у ерда баррикада қўйиб олган.
Бир соатдан кейин полиция ҳужум қилган 18 ёшли Сальвадор Ромаснинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди. Кейинчалик жиноятчи йўқ қилингани маълум бўлди.
Техас губернатори Грег Абботтнинг айтишича, гумонланувчи тўппонча билан қуролланган. Бундан ташқари, унинг ёнида милтиқ ҳам бўлган.
Сальвадор Ромас
Шаҳар полиция департаменти вакили Пит Арредондонинг айтишича, Ромас ёлғиз ҳаракат қилган. Унинг хатти-ҳаракатлари ортида турган сабаблар ҳозирча аниқ эмас. Ҳодиса оқибатида камида 19 бола ва икки нафар ёши катта одам ҳалок бўлган.
13 нафар талаба шифохонага ётқизилган. Улардан иккитаси Сан-Антонио шаҳрига етказилган. Бундан ташқари, 45 ёшли одам ўқдан жароҳат олган. Уларнинг аҳволи ҳақида маълумот берилмаган.
Штат сенатори Роланд Гутьерреснинг айтишича, воқеа содир бўлишидан бироз олдин ҳужумчи ўз бувисини отиб ташлаган. Унинг сўзларига кўра, аёл шифохонага ётқизилган, унинг аҳволи ҳақида хабар берилмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь