Техас губернатори мигрантларнинг ўлимида Байденни айблади 

Олам

image

Техас губернатори Грегг Эбботт Сан-Антониода юк машинасидан топилган ўнлаб муҳожирларнинг ўлимида АҚШ Президенти Жо Байден ва унинг маъмуриятининг иммиграция сиёсатини айблади. Бу ҳақда у Twitter саҳифасида ёзиб қолдирган.

"Техасда 42 нафар муҳожирлар юк машинасидан ўлик ҳолда топилди. Ушбу ҳолатни Байденнинг виждонига солдим. Бу унинг ўлимга олиб келадиган очиқ чегара сиёсатининг натижасидир", деб ёзган губернатор. 

Маълумот ўрнида, Америка-Мексика чегарасидан 250 киломметр ичкарида жойлашган Сан-Антонио контрабандачилар транзит маршрутининг асосий пунктларидан саналади.

Эслатиб ўтамиз, Сан-Антониода (АҚШ, Техас) ташлаб кетилган юк машинаси ичидан 46 нафар муҳожирнинг жасади топилиб, яна 16 киши, жумладан, тўрт нафар бола шифохонага ётқизилганди. Бунга Сан-Антониода ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 39,4 даражага етиб, юк машинаси ичидагилар сувсизлик ва иссиқ уришидан азият чеккани сабаб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

473

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг