Теҳрондан даъво: Эрондаги намойишларнинг ташкилотчиси – АҚШ
Олам
−
23 Сентябрь 2022
13474Эронда бошланган тартибсизликлар Қўшма Штатлардан илҳомлантирилган ва одамлар эътиборини мамлакатнинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига киришидан чалғитиш учун мўлжалланган. Бу ҳақда бугун, 23 сентябрь куни Теҳрондаги жума намозининг вақтинчалик имом-хатиби Оятуллоҳ Саййид Аҳмад Хотамийнинг хутбасида айтиб ўтди. Эрон Ислом Республикасида жума намозига имомлик қилиш ҳуқуқига фақат энг юқори шиа руҳонийларининг энг кўзга кўринган вакиллари эга. Гап 22 ёшли Маҳса Аминининг ўлимидан кейин рўй берган тартибсизликлар ҳақида кетмоқда.
“Душманлар ШҲТга аъзо бўлиш борасидаги муваффақиятларимизга сўнгги тартибсизликлар билан соя солиб қўйишни хоҳлашди. АҚШнинг нафратланган Президенти бу тартибсизликларга бошчилик қилиб, уларни БМТ минбаридан туриб чақирмоқда”, дейди имом.
“Тасним” агентлигининг жума куни полиция вакилига таяниб хабар беришича, биргина Эрон шимолидаги Ғилон вилоятида 211 нафар тартибсизликлар қўлга олинган, улардан қурол ва ўқотар қуроллар мусодара қилинган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 сентябрь куни Эронда ахлоқ полицияси томонидан нотўғри ҳижоб кийгани учун ҳибсга олинган 22 ёшли талаба Маҳса Амини вафот этди. Унинг вафотидан сўнг мамлакатда норозилик намойишлари бошланди.
Намойиш сифатида бутун мамлакат бўйлаб аёллар ҳижобни ёқиб, сочларини кесмоқда. Ушбу норозилик дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам акс-садо бермоқда.Намойишчилар кўчаларни тўсиб, хавфсизлик кучларига тош отди, полиция машиналари ва ахлат қутиларига ўт қўйди, ҳукуматга қарши шиорлар айтишди.
Амини ўтган ҳафта пойтахтда Эрон ахлоқ полицияси томонидан аёлларнинг сочларини ҳижоб ёки рўмол, қўл ва оёқларини кенг кийим билан ўрашни талаб қилувчи қонунни бузганликда айбланиб ҳибсга олинган эди.
Қўлга олинганидан уч кун ўтгач, Амини вафот этди. Расмийларга кўра, ўлимга "юрак етишмовчилиги" сабаб бўлган. Аммо марҳумнинг қариндошлари қизнинг юрагида ҳеч қачон муаммо бўлмаганини даъво қилмоқда. Улар жабрланувчини калтаклаш оқибатида вафот этган, деб тахмин қилмоқда.
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари вазифасини бажарувчи Нада Ал-Нашиф Амини полиция томонидан калтаклангани ҳақидаги хабарларга ишора қилди.
Америка Қўшма Штатлари ўтган ҳафта ҳибсга олингандан кейин вафот этган эронлик Маҳса Амини ўлими сабабли Эроннинг ахлоқ полициясига қарши санкциялар киритди.
LiveБарчаси