Теҳрон Вашингтонни Исроил ва Эрон ўртасидаги можарога “бурун суқмаслик”ка чақирди

Олам

image

Бугун, 13 апрель куни Теҳрон Вашингтонни Исроил билан ўзаро ҳисоб-китобларига аралашса оқибати ёмон бўлишидан огоҳлантирди. Бу ҳақда "Axios" нашри ўз манбаларига таяниб, хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, АҚШ икки давлат ўртасидаги можарога аралашса, Эрон минтақадаги Америка базаларига ҳужум қилади. Номини ошкор қилишни истамаган америкалик юқори мартабали инсайдернинг айтишича,  Эрон етти кишининг ўлимига сабаб бўлган Дамашқдаги консулликка ҳужум учун АҚШни ҳам жавобгар деб билишини яширмаган.

"Гап АҚШнинг Исроилга Эрон томонидан учирилган баллистик ракеталарни тутиб олишга ёрдами ёки Исроилнинг жавоб зарбасидаги иштироки ҳақида кетмоқда", дейилади хабарда.

Разведка маълумотларига кўра, америкаликлар Исроилнинг қарши ҳужумига бевосита қўшилган тақдирдагина Эрон АҚШ базаларига зарба бериши мумкин.

Маълумот учун, Исроил яқин орада Эрондан тўғридан-тўғри ҳужумни кутмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Байден Эронни Исроилга ҳужум қилмасликка чақирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Исроил Теҳрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made