Тайвандаги ярмаркада юз берган портлашда 28 киши жабрланди
Олам
−
16 Июль 2023
4152Тайвань жанубидаги Чзяи шаҳрида жойлашган ибодатхоналар ярмаркасида тунда кучли портлаш юз берди. Оқибатда 28 киши жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий “Цзыю шибао” газетаси хабар берди.
Газетага кўра, жароҳатланганлар орасида уч нафар бола борлигини қайд этилган. Уларнинг энг кичиги икки ёшда. Барча жабрланганлар шифохонага ётқизилган.
Ярмаркада жами 20 минг киши қатнашган. Гувоҳларнинг айтишича, портлашлар саҳна яқинидаги ахлат қутиларидан эшитилган.
Шаҳар ўт ўчириш бўлими бу газ портлаши эканини маълум қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь