Тайванда кутилаётган тўфон сабаб 3 минг киши эвакуация қилинди

Олам

image

Тайван ҳукумати Фунг-Вонг тўфони келиши олдидан 3 мингдан ортиқ одамни хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Фунг-Вонг Филиппин ороллари орқали келган ва 12 ноябрь куни Тайваннинг жанубий-ғарбий соҳиллари, хусусан Гаосюн шаҳрига етиши кутилмоқда. Кейинчалик тўфон Тайваннинг жанубий қисмини кесиб ўтиб, кам аҳоли яшовчи шарқий туманлар — Тайдун ва Хуалян қирғоқлари бўйлаб Тинч океанига чиқиши прогноз қилинмоқда.

Тайван етакчиси Лай Чинг-те Facebook тармоғидаги саҳифасида одамларни тоғларга чиқмаслик, қирғоққа ва бошқа хавфли ҳудудларга бормасликка чақирди. Июнь ойида Хуалян шаҳрида илгари тўфон сабабли юзага келган сув тошқини оқибатида 18 киши ҳалок бўлган эди.

Ҳукумат Гуангфу шаҳрида эвакуация тартибини жорий қилган ва умумий ҳисобда 4 туман ва шаҳар ҳудудида 3337 киши хавфсиз жойларга кўчирилган. Хуалян ва қўшни Йилан туманларида мактаблар ва идоралар вақтинча ёпилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кариб денгизида сўнгги 150 йил ичидаги энг кучли тўфон кўтарилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг