Тайванда 13 қаватли бино ёниб кетди. 46 киши ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
14 Октябрь 2021
4380Бугун, 14 октябрь куни Тайвань жанубида жойлашган Гаосюн шаҳридаги 13 қаватли турар-жой ва савдо биноси ёниб кетди. Оқибатда 46 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда маҳаллий ўт ўчириш бошқармаси берган маълумотларга асосланиб BBC хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф этиш учун тўрт соатдан кўпроқ вақт сарфлаган. Жабрланганлардан 79 нафари шифохонага олиб борилган. Улардан 14 нафарининг аҳволи оғир.
Айни вақтда ёнғин нимадан келиб чиққани аниқ эмас.
Расмийлар турар-жой биносининг еттинчи ва ўн биринчи қаватлари ўртасида одамлар қолиб кетган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь