Тайвань руслар учун махсус визасиз дастурни тўхтатди

Олам

image
Швейцария Россияга визалар бўйича яна бир “зарба” берди north_east

Швейцария Россияга визалар бўйича яна бир “зарба” берди

Тайвань ҳукумати Россияни 2018 йилда тажриба асосида киритилган махсус визасиз дастурдан чиқариб ташлади. Бу ҳақда Тайвань марказий ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, россияликлар учун визасиз режим 31 июль куни тугаган ва шундан бери узайтирилмаган. Бироқ, пандемия бошланганидан бери, коронавирус сабабли киритилган кириш чекловлари туфайли у амалда қўлланилмаган.

Тайвань 2020 йилнинг март ойидан бери COVID-19 тарқалиши фонида барча чет элликлар учун визасиз имтиёзларни тўхтатган. 12 сентябрдан бошлаб орол АҚШ, Австралия ва Европа Иттифоқи аҳолиси учун визасиз киришни қайта очди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тайвань ҳукумати Россия Федерациясининг Украинадаги махсус ҳарбий операциясини қоралаб, Ғарбнинг Москвага қарши санкцияларига қўшилган эди.

Маълумот ўрнида, Тайвань россияликлар учун визасиз режимни 2018 йилда тажриба асосида жорий қилган эди. Россия фуқароларига оролда 14 кунгача визасиз қолишга рухсат берилди. Бундай қоидалар туризм мақсадидаги саёҳатларга, ишбилармонлик тадбирларида, халқаро кўргазмаларда қатнашиш, қариндошларни зиёрат қилиш учун қўлланилади.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг