Швейцария Россияга визалар бўйича яна бир “зарба” берди

Олам

image

Швейцария россияликлар учун визалар беришнинг соддалаштирилган тартибини бутунлай тўхтатди. Бу ҳақда Швейцария Федерал кенгаши маълум қилди.

"Федерал кенгаш 2022 йил 16 сентябрдаги йиғилишида Швейцария Россия билан тузган визаларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги келишувни бутунлай тўхтатиб туришга қарор қилди", дейилади ҳукумат баёнотида.

Федерал кенгаш шу муносабат билан Швейцария визасини олишни хоҳловчи Россия фуқаролари яна оддий тартибни бажариши кераклигини тушунтирган.

Шунингдек, баёнотда ҳукумат аввалроқ россияликларнинг айрим тоифалари, хусусан, тадбиркорлар учун визалар беришнинг енгиллаштирилган тартибини тўхтатиб қўйганини эслатган.

Бундан ташқари, россиялик дипломатларга нисбатан қўлланиладиган виза қоидаларидан озод қилишлар ҳам бекор қилинди. Ҳукумат баёнотида Россия фуқароларига визалар беришнинг соддалаштирилган тартибини бекор қилиш визалар беришни бутунлай тақиқлаш дегани эмаслиги таъкидланган. Яъни, бундан буён ушбу соҳада одатий тартиб яна кучга киради

Маълумот ўрнида, Швейцария ва Россия ўртасида виза тартибини соддалаштириш бўйича келишув 2009 йилда имзоланган. Унда фуқароларнинг айрим тоифалари учун виза беришнинг соддалаштирилган тартиби, шунингдек, тегишли тўловни камайтириш ёки бутунлай бекор қилиш назарда тутилган.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг