Тайсон ва Жонс жанги. Тўқнашув олдидан муносабатлар билдирилди

Sport

image

Америкалик боксчилар кичик Рой Жонс ва Майк Тайсон якинда ўтказиладиган жангларига жиддий муносабатда эканликларини айтишди

54 ёшли Тайсон мухлисларни "ҳақиқий жанг" кутаётганига ишонтирди. Жонс ҳам бўлажак рақибининг гапларини тасдиқлади. 

"Ким бизни жангимизни шунчаки кўргазмага ўтказиляпти деса, хато қилади. Бизда барчаси ҳаққоний бўлади", деган Рой Жонс. 

Маълумот учун, Тайсон ва Жонс ўртасидаги жанг жорий йилнинг 28 ноябрь куни ўтказилади. Жангдан тушган маблағ хайрия ишларига сарфланиши тахмин қилинмоқда.

Тайсон 2005 йилдан бери жанг қилмаяпти. Унинг ҳисобида 58 та жанг бор, шулардан 50 тасида ғалаба қозонган. Жонс эса сўнгги марта рингга 2018 йилда чиққан. Фаолияти давомида у 66 бор ғалабага эришган, тўққизта жангда мағлуб бўлган.


Tags

Rate Count

956

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic