“Қора рус” Майк Тайсонга қарши. Рой Жонс ўзини шундай номлади
Спорт
−
05 Ноябрь 2020
6351Бокснинг бешта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Рой Жонс-кичкина Майк Тайсонга қарши Россия байроғи остида жанг қилиш ҳақидаги саволга жавоб берди.
Боксчи 2015 йил 12 сентябрда Россия паспортини олган.
"Бу албатта ажойиб. Бундай жангни "Қора рус" Майк Тайсонга қарши, деб эълон қилиш мумкин", деган Жонс.
Эслатиб ўтамиз, Тайсон ва Жонс ўртасидаги шоу-жанг жорий йилнинг 28 ноябрь куни ўтказилади. Жангдан тушган маблағ хайрия ишларига сарфланиши тахмин қилинмоқда.
Аввалроқ, америкалик боксчилар ўтказиладиган жангларига жиддий муносабатда эканликларини айтишганди.
Маълумот учун, Тайсон 2005 йилдан бери жанг қилмаяпти. Унинг ҳисобида 58 та жанг бор, шулардан 50 тасида ғалаба қозонган. Жонс эса сўнгги марта рингга 2018 йилда чиққан. Фаолияти давомида у 66 бор ғалабага эришган, тўққизта жангда мағлуб бўлган.
LiveБарчаси