Тайсон қачон Тошкентга келади?

Спорт

image

Бугун, 13 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Бутунжаҳон бокс иттифоқининг (WBC) йиллик 61-Конвенцияси старт олди. Ташкилот тадбирларида бир қатор бокс юлдузлари, WBC чемпионлари ҳам иштирок этмоқда, бироқ америкалик бокс афсонаси Майк Тайсон бугунги тадбирда кўриниш бергани йўқ.

Британиялик боксчи Тайсон Фьюрининг Тошкентга кела олмаслиги аниқ бўлгач, спорт ихлосмандларининг ичида "Темир Майк"нинг ҳам Ўзбекистонга келишига шубҳа билан қараётганлар топилса ажаб эмас. 

QALAMPIR.UZ Тайсоннинг Тошкентга қачон келиши ҳақидаги савол билан Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси ходими билан боғланди.

Ходимга кўра, Майк Тайсон 16 ноябрь куни Тошкентга келади ва 17 ноябрь куни Ҳумо аренада ўтказиладиган бокс оқшомини кузатиб боради.

Ҳозирда WBC тадбирларида Эвандер Холифилд, Хулио Сесар Чавес, Амирхон, Константин Цзю ва Александр Усик каби юлдузларни кўриш мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Майк Тайсон Эвандер Холифилд Хулио Сесар Чавес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг