Тайсон Фьюри: “Бу сафар Уайлдерни янчиб ташлайман”

Спорт 2082
image

Бокс бўйича WBC йўналишида оғир вазн боксчиси Тайсон Фьюри Деонтей Уайлдерга қарши навбатдаги реванш жангида уни янчиб ташлашини маълум қилди. 

"Дастлабки жангда Уайлдерни танобини тортиб қўйганман. Иккинчи маробата рингга чиққанимизда ҳам ғалаба қозонганман. Агарда учинчи маротаба ҳам жанг қиладиган бўлсак, уни янчиб ташлайман. Мен у ҳақда бир нарса айтишим мумкин, Уайлдер муносиб рақиб. Деонтей профессионал фаолияти давомида 43 та жангни нокаут билан якунлаган", дейди Тайсон Фьюри. 

Эслатиб ўтамиз, Деонтей Уайлдер фаолияти давомида 44 маротаба рингга кўтарилиб, ўтказилган жангларнинг 42 тасида ғалаба қозонган. 1 маротаба мағлубият аламини тотиб кўрган.

Жаҳонгир Сотволдиев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 3
t
×