Тайсон блогерга қарши жангдан қанча гонорар олиши маълум бўлди
Спорт
−
11 Ноябрь
12621Шу ҳафта рингга қайтадиган профессионал бокс афсонаси Майк Тайсон блогер Жейк Пол билан жанги учун йигирма миллион доллар кафолатланган гонорарга эга бўлади, унинг рақиби эса бундан икки баравар кўп пул олиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Fighttime” хабар берди.
Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги ҳар бири икки дақиқадан саккиз раундга мўлжалланган бокс жанги профессионал мақомга эга ва 15 ноябрь куни АҚШнинг Техас штати, Арлингтон шаҳрида бўлиб ўтади.
Шу йилнинг июль ойида 27 ёшли Жейк Пол собиқ УФС жангчиси Майк Перрини 6-раундда нокаутга учратиб, профессионал рингдаги ўнинчи ғалабасини қўлга киритган эди.
58 ёшли Майк Тайсон ўн беш йиллик танаффусдан сўнг 2020 йилнинг ноябрь ойида 54 ёшли кичик Рой Жонсга қарши кўргазмали бокс жангини ўтказиб, фаолиятини давом эттирганди ва ўша жангда дуранг қайд этилганди.
LiveБарчаси