Toyota бутун дунёдан автомобилларини чақириб олмоқда

Олам 5037
image

Жорий йилнинг 21 январь куни Япониянинг Tayota Motor Corp корпорацияси бутун дунёдан 3,4 миллион автомобилини чақириб олишини маълум қилди. Бунга авария вақтида машиналардаги ҳимоя ёстиқчалари очилмай қолаётгани сабаб қилиб кўрсатилган.

Компания берган баёнотга кўра, чақириб олинадиган машина моделларига 2011-2019 йилларда ишлаб чиқарилган Corolla, шунингдек, Matrix (2011-2013), Avalon (2012-2018) ва Avalon Hybrid (2013-2018) киради.

Аниқлик киритилишича, ушбу автомобилларга электрон бошқарув блоги ўрнатилган. У электр носозликлардан тўла ҳимояланмаган бўлиб, авария ҳолатларида ҳимоя ёстиқчалари очилишини нотўғри бошқариши мумкин.

Tayota автосервисидаги мутахассислар бундай носозликларнинг олдини олиш учун автомобилларга махсус ҳимоя ўрнатишни режалаштиришган.

Сарвар Анвар ўғли

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 159
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×