Тайинланганига 1 ой бўлган “Милан” устози ишдан кетиши мумкин

Спорт

image

Бир ой олдин, 30 декабрь куни “Милан”ни қабул қилиб олган Серхио Консейсао жамоадан четлатилиши мумкин. Бу ҳақда “Milanpress” хабар берди.

29 январь куни “Милан” Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг сўнгги турида Загребнинг “Динамо”сига мағлуб бўлди ва бу мағлубият туфайли жамоа кучли саккизталикка кира олмай, тўғридан тўғри 1/8 финалга чиқиш имкониятини қўлдан бой берди. 

Бунгача Консейсау “россонерилар” билан Италия Суперкубогини қўлга киритган бўлса, А Серияда тўртта ўйиндан иккитасида ғалаба қозонди ва яна бир баҳсда дуранг қайд этди.

Мураббийнинг истеъфоси учун асосий муаммо ва мумкин бўлган сабаб жамоанинг натижалари эмас, кийим алмаштириш хонасидаги муҳитдир. Серхио футболчиларнинг нормал функционал тайёргарлиги йўқлигидан норози ва улар билан қўпол муносабатда бўлмоқда. “Галатасарой”га ўтишга яқин турган Альваро Моратанинг кетиш қарори ҳам Консейсао туфайли қабул қилингани даъво қилинмоқда. Мураббий Давиде Калабрия билан ҳам можарога учраган.


Мақола муаллифи

Теглар

Милан Серхио Консейсао

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг