Татьяна Каримованинг жиянига тегишли мулк аукционга қўйилди
Жамият
−
11 Апрель 2019
18921Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президени Ислом Каримовнинг қайинсинглиси Тамара Акбарованинг ўғли Акбар Абдуллаевнинг суд томонидан хатланган Паркент тумани Кумушкон қишлоғидаги нотурар кўчмас мулк объекти боғи очиқ аукционга қўйилди.
Умумий майдони 4,5 гектар бўлган нотурар объектнинг бошланғич баҳоси 8 237 126 532.00 сўмни ташкил этади.
Акбар Абдуллаев бир неча йиллар давомида Фарғона вилоятида жойлашган йирик саноат иншоотларини назорат қилиб келгани маълум. Улар орасида Фарғона нефтни қайта ишлаш ва Қувасой цемент заводлари ҳам бўлган.
Ўзбекистонда Гулнора Каримовага очилган жиноят ишидан кейин 2013 йилнинг октябрь ойида унинг жияни Акбар Абдуллаевга нисбатан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан Акбар Абдуллаевга 164 “Давлат мулкини талон-тарож қилиш” ҳамда 184 “Солиқлардан бош тортиш” моддалари бўйича жиноят иши очилган эди. Мазкур жиноят ишига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 210-моддаси, порахўрлик айби ҳам илова киритилган.
Абдуллаевга қарши жиноят иши Фарғона нефтни қайта ишлаш заводидаги текширувлардан бошланган.
2012 йил ёзида заводнинг деярли бутун раҳбарияти ҳибсга олинган.
Уларнинг кўрсатмалари асосида Акбар Абдуллаев ҳам ҳибсга олиниб, кейинроқ қўйиб юборилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь