Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбари қамалгани ростми? Расмий изоҳ берилди
Жамият
−
25 Март 2023 12101 1 дақиқа
Аввалроқ хабар берганимиздек, ижтимоий тармоқларда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбари Афзал Эрматов қамоққа олингани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Агентлик ушбу хабарлар юзасидан расмий баёнот берди.
“Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида мавжуд маълумотларга кўра, агентлик бошлиғи А.Эрматовга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари бўйича айб эълон қилиниб, ҳибсга олинган”, дейилади баёнотда.
Маълум қилинишича, ҳозирда унинг хатти-ҳаракатлари юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь