Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги РФдаги ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди
Жамият
−
09 Август 2021
12269Ижтимоий тармоқларда Россиянинг Москва шаҳрида турли миллат вакиллари иштирокида этник оммавий муштлашув юз бергани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги шу муносабат билан Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди.
Агентлик ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан бундай оммавий муштлашувларда иштирок этмасликни, муаммоли ёки низоли вазиятларда ваколатли органлар ҳамда мамлакатимизнинг ушбу давлатдаги дипломатик идораларига мурожаат қилишни, Россия қонунларига риоя этишни сўраган.
“Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу муштлашувда ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг иштирокини ўрганиб, зарур ҳолатда юртдошларимиз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўз ваколати доирасида барча чораларни кўради”, дейилади агентлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, оммавий муштлашувларда иштирок этиш чет эл фуқаролари учун Россия қонунларига мувофиқ жавобгарликка тортилиш ёки давлатдан мажбурий чиқариб юборишга олиб келиши мумкин.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15