Ташқи кучлар Грузияда давлат тўнтариши қилишга уриняпти – Тбилиси мэри
Олам
−
16 Май
3835Ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси бош котиби, Тбилиси мэри Каха Каладзе намойишларни изоҳлар экан, ташқи кучлар мамлакатда давлат тўнтаришини амалга оширишга уринаётганини айтди. Бу ҳақда “Рустави 2” телеканали хабар берди.
“Албатта, ташқаридан мамлакатда тўнтариш, инқилоб уюштиришга уриниш бор. Бунга ҳатто митингга келган хорижликлар ҳам мисол бўла олади”, дейди Каладзе.
Кеча, 15 май куни Тбилисида парламент биноси олдида қабул қилинган “хорижий агентлар” ҳақидаги қонунга қарши навбатдаги митинг бўлиб ўтди. Акцияда Латвия, Эстония, Литва ва Исландия ташқи ишлар вазирлари Байба Бразе, Маргус Цахкна, Габриэлиус Ландсбергис ва Тордис Кольбрун Рейкфьорд Гильфадоуттир иштирок этди.
“Бу дўстлик эмас, бу душманлик ва мамлакатда қутбланишни жорий этишга уриниш. Ташқи ишлар вазиримиз Ереванга бориб, мухолифат митингида қатнашса, буни қандай тасаввур қиласиз? Қандай муносабат бўлар эди? Биз нарсаларни ўз номи билан аташимиз керак", дейди Каха Каладзе митингда Ташқи ишлар вазирларининг иштирок этишини изоҳлар экан.
14 май куни Грузия парламенти “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилди. Мамлакат Президенти Саломе Зурабишвили вето қўйишини айтди. Шу билан бирга, агар депутатларнинг кўпчилиги Президент қарорига қарши овоз берса, парламент уни четлаб ўтиши мумкин. Қонун лойиҳаси ташаббускори бўлган “Грузия орзуси” партияси парламентдаги 150 ўриндан 84 тасига эга.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь