Тарвуз инсон организми учун нимаси билан фойдали?
Саломатлик
−
10 Июнь 2021
22826Ёзда кўпчилик тарвузни севиб истеъмол қилади. Тарвуз 90 фоиз табиий сувдан иборат, шунингдек, унинг таркибида мураккаб бўлмаган шакар, витаминлар ва минераллар бор. Диета тутадиганлар учун ҳам тарвуз истеъмол қилиш қўл келади. Тарвуз кам калорияли ҳисобланади — 100 грамм учун тахминан 30 ккал.
Тарвузнинг ўзи фойдалими ёки шарбати?
Тарвуз пўстида пектинлар ва клетчаткалар мавжуд. Ушбу элементлар токсинлардан халос этади, организмни тозалайди ва ошқозон-ичак трактининг тўғри ишлашини таъминлайди. Тарвузни асосий овқатдан кейин истеъмол қилиш яхшироқ, масалан, десерт сифатида. Бунда тарвузни 200-250 граммдан ортиқ ейиш маслаҳат берилмайди.
Агар тарвуздан шарбат тайёрласангиз, унда маълум миқдорда фойдали элементлар қолади, аммо пектин ва клетчаткалар унинг пўсти билан бирга ахлат қутисига кетади. Бундан ташқари, тарвузнинг 2-3 бўлаги сизни тўйдиради, бир стакан шарбат учун эса бундай бўлаклардан жуда кўп керак бўлади.
Диетологлар меваларни, шу жумладан тарвузни ҳам бутунлигича истеъмол қилишни маслаҳат беради. Организм уларни янги сиқилган шарбатларга қараганда осонроқ қабул қилади. Шарбатлар эса қонда шакар даражасини кескин оширади ва эндокрин тизимининг ортиқча ишлашини талаб қилади.
Тарвуз организм учун нимаси билан фойдали?
Тарвуз таркибида B гуруҳи витаминлари, А, C витаминлари, магний, фосфор, темир ва бошқа фойдали компонентлар мавжуд. У ёшлик ва соғлом терини таъминловчи антиоксидантларга бой. Тарвуз организмдаги шлаклар ва токсинлардан халос этади, иммунитетни кучайтиради, иссиқ ҳавода чанқоқни енгишга ёрдам беради. Ундаги фолий кислотаси юрак фаолиятини яхшилайди, каротин эса стрессга чидамлиликни оширади.
LiveБарчаси