Таровеҳ намози муносабати билан масжидлар яқинидаги йўллар ёпилади
Жамият
−
01 Апрель 2022
6614Муқаддас Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози муносабати билан ҳар куни 18:00 дан 24:00 га қадар масжидлар яқинидаги қатор йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълум қилди.
Асосий ёпиладиган йўналишлар қуйидагилар:
• Қуддус Шариф масжиди бўйича: Янги Сергели кўчасидан – Қипчоқ кўчаси бўйлаб, Нилуфар кўчасигача бўлган қисми;
• Мирза Юсуф (Бодомзор) масжиди бўйича: Боғишамол кўчасидан Чингиз Айтматов кўчаси бўйлаб Қози тарнов 2-тор кўчасигача бўлган қисми;
• Шайх Зайниддин масжиди бўйича: Беш қайрағоч кўчасидан-Кўкча дарвоза кўчаси бўйлаб, Нурафшон кўчасигача бўлган қисми;
• Новза масжиди бўйича: Муқимий кўчасидан Бунёдкор маҳаллий йўли бўйлаб, Сеул кўчасигача бўлган қисми ;
• Ислом ота масжиди бўйича: Фарғона йўли 5-тор йўлидан Фарғона йўлининг маҳаллий йўли бўйлаб, Олот кўчасигача бўлган қисми;
• Юнусобод Оқ тепа масжид бўйича: Амир Темир шох кўчасидан Чинобод кўчаси бўйлаб, Дарвоза кент кўчасигача бўлган қисми;
• Фотимайи Заҳро масжиди бўйича: Нурафшон кўчасидан Оқтепа Мажлисий кўчаси бўйлаб, Катта Оқ тепа кўчасигача бўлган қисми;
• Бўта бува масжиди бўйича: Бунёдкор шох кўчасидан Бешқўрғон кўчаси бўйлаб, Бешқўрғон 4-тор кўчасигача бўлган қисми;
• Яккасарой масжиди: Шота Руставели кўчасидан Яккасарой кўчаси бўйлаб, Боғибўстон кўчасигача бўлган қисми;
• Усмон Бин маҳзун масжиди: Қушбеги кўчасидан КХАЙ бўйлаб, Чўпонота кўчасигача бўлган қисми.
Ҳолатга қараб, намозхонлар сони кўпайиб кетган тақдирда масжидга туташган бошқа йўллар ҳам ёпилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Рамазон ойи 2 апрель санасидан бошланади. Масжидларда эса таровеҳ намози бугун, 1 апрелдан ўқилади.
LiveБарчаси