Тарихий адолат тантанаси: Олий суд СССРда қатағонга учраган 92 кишини оқлади

Жамият

image

Бугун, 25 август куни Ўзбекистон Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси очиқ суд мажлисида раислик қилувчи Олий суд раиси ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Икром Муслимов, ҳайъат аъзолари Олий суд судьялари: Жаҳонгир Жўраев, Абдулла Аллаевдан иборат таркибда Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова томонидан келтирилган протест асосида Марказий Осиё бирлашган давлат сиёсий бошқармаси (ОГПУ)нинг мухтор вакили қошидаги учлик кенгаши баёнига асосан ҳукм қилинган Носирхонтўра Саидкамолхонтўраев ва бошқаларга нисбатан (жами 92 киши) жиноят ишини кўриб чиқди. Суд ҳайъати қуйидагиларни аниқлади.

Суд ҳайъати иш материалларини ўрганиш давомида юқорида номи қайд этилган фуқароларга нисбатан жиноят ишини юритишда бир қатор процессуал талаблар бузилгани, хусусан, уларнинг ҳимоя ҳуқуқи, таржимон билан таъминланмагани, келтирилган фактлар тасдиғини топмаганини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан жиноят иши бўйича чиқарилган учлик баёнини бекор қилиб, юқорида қайд этилган шахсларни оқлаш керак деган қарорга келди.

Ўзбекистон ЖПКнинг 497-17, 497-26, 497-31-моддаларига амал қилган ҳолда апелляция инстанцияси суди ҳукм қилди.

1930 йил 27 октябрдаги Марказий Осиё бирлашган давлат сиёсий бошқармаси (ОГПУ)нинг мухтор вакили қошидаги учлик кенгашининг Носирхонтўра Саидкамолхонтўраев, Имомали Қосимов, Каримбой Саидбоев, Мадибрагим Ўринбоев, Ҳасанбой Рустамов, Раимбой Ўринбоев, Мадад Бобоқулов, Мададали Саидмуродов, Аҳмадали Саидмуродов, Домуллахўжа Абдуқосимов, Дадажон Абулқосимов, Узоқбой Лолақориев, Муллатўра Ашурматов, Хошимбой Ҳакимов, Абдуллажон Маматшоев, Тўрабой Қодирқулов, Мамарасул Тўрабоев, Мулла Муҳаммада Қориев, Жўрабой қори Исхоқов, Тўхтасин Болтабоев, Алимирза Абдураҳимов, Мулла Жўрабой Бачабоев, Мулла Санъат Тошматов, Муҳаммадсодиқ Маҳмудбоев, Абдуҳалил Абдураззоқов, Мулла Исроил Содиқбоев, Аллахон Абдуллахожиевга, Абдулла Аҳад Нишонбоев, Баҳром Мақсудов, Абдуҳолиқ Абдуғофуров, Хожихон мулла Каримбоев, Хожибой Абдубоев, Сайдулла Мақсудов, Йўлдошев Мутал Тожибой, Исоилхожи Саримсоқхожиев, Илямиддин Юсупбоев, Мулла Аҳмадали Абдуфаттохов, Мулла Самиулла Сафиуллаев, Муҳаммадиев Аҳмадшо, Шукурбой Шералиев, Мамазокир Шукурбоев, Исомбой Ўрозбоев, Абдуллабой Мансуров, Сайфиддин қори Абдужалилов, Бобомуҳаммад Бобожонов, Мулла Фозил Бобомуҳамедов, Имомхон Мўминхўжаев, Мансурхон Шерғозиев, Акбархўжа Абдуваҳобов, Асқарали Абдуваҳобов, Раҳматулла Абдуваҳобов, Абдураҳмон Топилдиев, Қурбонбой Юсуфбоев, Мулла Асқар Назарматов, Атамбой Сотилганов, Гумби Игнатий, эшон Дадахон Носирхонов, Хожихон Қаноатов, Хўжамберди Маматов, мулла Нўмон Каримов, Ҳасанхон Носирхон Тўраев, Муҳаммадшо Қаноатов, мулла Усмонқори Дадабоев, мулла Абдулқодир Маматкаримов, Абдулла қори Катташайхов, Файзибой Усмонов, Ҳамрохожи Муллахожиев, Аббосхон қори Азизхожиев, Холмирза Умрзоқов, мулла Абдулла Маткаримов, Худойназар Умрзоқов, Абдуғани Содиқбоев, Саидбой Устабоев, Нурмуҳаммад Устабоев, Исоқжон Алибоев, Дадахўжа Опоқхўжаев, Матибгарим Баладбоев, Абдулхай қори Дадабоев, Нуриддин қори Асатуллаев, Барад Узоқбоев, Исомиддинхожи Нурмаматов, Холмамат Устайбобоев, Иномжон қори Муҳаммад Аминов, Абдуллажон қори Мадраимов, Акромхонтўра мулла Хожиев, Зикриёхожи Акрамхонов, Абдуллажон Мамадалихожиев, Дадамирза Абдуваҳобов, Мўйиддин Шоядхонхожиев, Болтабой Ўрозалиев, Мулла Мўмин Рустамов, Мулла Алихон Азимбоевга оид жиноят иши бўйича чиқарган баёни бекор қилинди.

Юқорида номлари қайд этилган шахслар жиноий ҳодиса юз бермагани муносабати билан, Ўзбекистоннинг 1929 йилги таҳрирдаги Жиноят кодексининг 58, 59, 67, 78-моддалари билан айбсиз деб топилди. Жиноят ишининг уларга тегишли қисми Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси биринчи бандига асосан, ҳаракатдан тугатилди. Протест қаноатлантирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

СССР

Баҳолаганлар

282

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг