Илк бор Ўзбекистон байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
Спорт
−
15 Февраль
4227Ўзбекистонда илк бор байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилади. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, 23-25 август кунлари Самарқандда мазкур спорт тури бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади. Баҳслар Марказий Осиёда ягона эшкак эшиш каналида бўлиб ўтади. Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидан кейин ташкил этиладиган мусобақада атлетлар ноолимпия масофаларида беллашади.
“Уч йилдирки юртимиз энг оммавий спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатларини қабул қилиб келмоқда. Бу йил ҳам ушбу анъана давом этиб, заминимиз байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича катталар ўртасидаги дунё биринчилигига мезбонлик қилади”, дейилади манба хабарида.
LiveБарчаси