Тарихда илк бор итга жамиятга қўшган ҳиссалари учун орден берилди 

World

image

Буюк Британияда спрингер-спаниель зотига мансуб Макс исмли ит "Хизматлари учун" орденини олган биринчи уй ҳайвони бўлди. Бу ҳақда "Sky News" телеканали маълум қилган. 

Манбага кўра, 13 ёшли ит жамиятга улкан ҳисса қўшиб келмоқда. 

Таъкидланишича, ит дунёда ҳаётидаги қийин дақиқаларни бошдан кечирган ва кечираётган минглаб одамларга ёрдам берган ва бериб келмоқда. 

Мисол тариқасида, Макснинг эгаси, 46 ёшли Керри Ирвинг бахтсиз ҳодиса натижасида юролмай қолган ва қаттиқ тушкунликка тушган. 

Макс эса унга ёрдам бериб, яшашига умид уйғотган.


Tags

Rate Count

122

Rating

3

Rate this article

Share with your friends