Тарихда илк бор АҚШ етакчиси Марказий Осиёга келиши мумкин

Олам

image

АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси тарихда биринчи марта АҚШ Президенти Марказий Осиёга ташриф буюриши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда “Aikyn” нашри хабар берди

АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси Дэниел Розенблюм ОАВ вакиллари билан ўтказилган давра суҳбатида АҚШ Президенти Жо Байденнинг Марказий Осиёга келиши эҳтимоли ҳақидаги саволларга жавоб берди. АҚШ элчиси ҳозирча аниқ баёнот бера олмаслигини айтган. 

“Бу Оқ уйнинг режасида борлигини айтмоқчиман. Қозоғистон ва Марказий Осиёга АҚШ олий ҳокимиятида катта қизиқиш уйғонган. Шунинг учун айни вазиятда Президент ташрифининг эҳтимоли катта”, дея жавоб берган элчи.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари етакчиларининг “C5+1” форматидаги биринчи саммити бўлиб ўтганди. Унда АҚШ, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон Президентлари қатнашганди. Тадбир сўнггида АҚШ Президенти Жо Байден Марказий Осиё давлатларидан бирига келишни режалаштираётганини айтганди.  

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Марказий Осиё Жо Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг