Тарихчи олима Доно Зиёева вафот этди
Жамият
−
03 Август 2021
9347Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти илмий ходими, тарихшунос олима, профессор Доно Ҳамидовна Зиёева вафот этди. Бу ҳақда ФА хабар берди.
Доно Зиёева илмий фаолиятини 1983 йил Тарих институтида кичик илмий ходимликдан бошлаб, институтнинг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари (2000-2005), “XIX-XX аср тарихи” бўлими мудири (1998 йилдан ҳозиргача) каби масъулиятли лавозимларда хизмат қилиб келган. Олима 1990 йил “Туркистонда XIX-XX аср бошидаги миллий озодлик ҳаракати тарихшунослиги” мавзусида номзодлик, 1999 йил “1917-1924 йилларда Туркистондаги миллий-озодлик ҳаракатлари ХХ аср тарихшунослигида” мавзуларида докторлик диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилган.
Олима раҳбарлигида “Ўзбекистон тарихи” нинг V жилди, “Ўзбекистон тарихи хрестоматияси”нинг IV жилди ва бошқа қатор тўпламлар нашр этилган.
LiveБарчаси