Танзила Норбоева МДҲ ПА мажлисларидан бирини Ўзбекистонда ўтказишни таклиф қилди

Олам

image

Ўзбекистон 2020 йилда Ҳамдўстликда раисликни қабул қилишга ва МДҲнинг навбатдаги саммитини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати маълум қилди.

22 ноябрь куни Санкт-Петербург шаҳридаги Таврия саройида МДҲ Парламентлараро ассамблеясининг 50 ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда 11 та модел қонун ҳужжати қабул қилинди. Тадбир якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказилди. 

Ялпи мажлисда Ўзбекистон парламенти аъзолари делегацияси номидан Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева сўзга чиқди.

Сенат раиси МДҲ ПА иштирокчи давлатлар парламентлари олдига қўйилган ҳамда хавфсизликни таъминлашга, барқарор ривожлантиришга ва халқлар равнақига қаратилган вазифаларни амалга ошириш учун ноёб майдон эканини таъкидлади.

Ўзбекистон МДҲ Парламентлараро Ассамблея доирасида долзарб муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш, ўзаро ишонч ва англашувни мустаҳкамлаш, мамлакатлар ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш учун ўз олдига аниқ мақсадларни қўйиши қайд этилди.

Ёшлар ҳаракати, туризм, экология, ахборот технологияларини ривожлантириш ва бошқа масалаларни амалга ошириш боʻйича ПАнинг модел қонун ҳужжатларини, ташаббусларини шакллантириш амалиёти қўллаб-қувватланиши билдирилди.

Ўзбекистон 2020 йилда Ҳамдўстликда раисликни қабул қилишга ва МДҲнинг навбатдаги саммитини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу борада шу йил октабр ойида Ашхобод шаҳрида ўтказилган МДҲ саммитида Ўзбекистон белгилаб берган устуворликлар ҳисобга олинган ҳолда Раислик қилиш концепсияси ҳамда уни амалга ошириш бўйича тадбирлар режаси тайёрланди ва тасдиқланди.

Шу муносабат билан Танзила Норбаева Ўзбекистон МДҲда раислик қилиши доирасида ПАнинг мажлисларидан бирини мамлакатда ўтказишни таклиф қилди.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Танзила Норбоева МДҲ Парламент ассамблеяси

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг